IndustrialSystems&Solutions (ISS) Ўзбекистоннинг энг жадал ривожланаётган инжиниринг компанияларидан биридир. Ширкат ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида энергетика, нефтегаз, нефтекимё, кимё, тоғ-кон, озиқ-овқат ва қурилиш саноатлари корхоналарида мураккаб инженер-техник вазифаларни муваффақиятли ҳал қилади.
Бизнинг бир неча йиллик фаол ва доимий ривож топаётган фаолиятимиз билан мустаҳкамланган тажриба ва профессионализмимиз, компаниямизга лойиҳани уни лойиҳалаштириш ва ускуналар танлашдан тортиб, етказиб бериш, қуриш, монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш босқичларига қадар муваффақиятли амалга оширишга имкон беради.
Етакчи европа ва америка ускуна ишлаб чиқарувчилари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик ва дилерлик муносабатлари ортида компания Буюртмачиларга энг фойдали етказиб бериш шартлари, оптимал муддатлар, рақобатбардош нархлар ва зарур хизматлар комплексини юқори даражада бажариш кафолатлари таклиф этишга қодир.
Компания бозордаги тамойилларни кузатиб борган ҳолда, буюртмачининг эҳтиёжларини олдиндан кўра билишга интилади, энг самарали ва фаол ечимларни таклиф қилиш учун тайёр бўлиш мақсадида янги йўналишларда ўзининг билимларини ошириб боради. Шу сабабли, компания асосий лойиҳаларни амалга ошириш билан биргаликда энергообъектлар ишини оптималлаштириш соҳасида дунёдаги энг яхши ишланма ва амалиятларни ўрганиб боради, хорижий экспертлар билан бирга фаол иш юритади, жаҳон ва россия ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорликни ривожлантириб, турли амалий тадбирларда иштирок этади.
Шунингдек, ISS — энг аввало, юқори малакали профессиональ жамоадир. Компанияни ҳаракатлантираётган куч – энг мураккаб ва ноанъанавий вазифаларни ечишга қодир бўлган билим, тажриба ва имкониятларга эга бўлган ўз соҳаларининг усталаридир. Мутахассисларимизнинг асосий технологик ва ёрдамчи ускуналар бозор номенклатураси ва техник параметрлари соҳасидаги билимлари турли мураккаблик даражасидаги, кўпинча эса, ноёб лойиҳаларни амалга оширишга имкон беради.
Технологлар, Лойиҳаларнинг бош инженерлари, Лойиҳалар раҳбарлари, Смета бўлими мутахасссислари, Норма-назорат мутахассислари, инженерлар Буюртмачиларнинг мураккаб техник вазафаларини ҳал қилиб, лойиҳани амалга оширадилар. Илмий ходимлар ечимларнинг инновацион ва самаралилигини таъминлайдилар. Нафақат бу! Бундан ташқари, компанияда объектларнинг тегишли экспертизасини ўтказувчи, уларни легаллаштирувчи ва қонунчилик талаб ва мёърларига жавоб беришини текширувчи тажрибали юристлар гуруҳи ҳам мавжуд. Бундай ҳар томонлама ёндашув бизнинг ҳамкор ва буюртмачиларимизга қўйилган мақсад ва вазифалар доирасида амалга оширилаётган ишларнинг зарур сифати ва ишончлилигини кафолатлайди.
Бизнинг асосий мақсадимиз — 100% буюртмачилар умидларини оқлашдир. Бизни танлаган ҳолда сиз ўз техник ва бошқарув уқувларини доимий равишда такомиллаштиришга интилувчи профессионаллар жамоасини танлайсиз. Бу ҳар қандай лойиҳада буюртмачининг зарур талаб ва истакларини қондиришни билдиради. Бундай ёндашув узоқ муддатли муносабатлар, ишонч уйғотувчи, етакчи ўринларни эгаллаш ва бекамукўст нуфузини сақлаб қолиш кабиларникўзлаган ўзаро манфаатларга амал қилишни англатади.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Industrial Systems&Solutions ширкати инжиниринг ва тегишли ёндош хизматларнинг тўлиқ спектрини кўрсатади. Буларга энг замонавий технология ва ускуналар асосида концептуализация ва режалаштиришдан бортиб, фойдаланишга топширишгача бўлган барча босқичлар киралди. Бундай ёндашув туфайли Ўзбекистонда ишлаётган дунёнинг турли минтақаларига мансуб бўлган компаниялар Industrial Systems&Solutions хизматларини энг интеграциялашган, ишончли, юқори самарали ва камхаражатли хизматлар сифатида афзал кўрадилар.
Industrial Systems&Solutions лойиҳа, техник ва конструкторлик ечимлари ишлаб чиқиш соҳасида, корхоналарда ўрнатиладиган янги, шунингдек, мавжуд ускуналар учун ишлаб чиқариш жараёнлари, технологик ечимларни қўллаш йўналишларида тўлиқ хизматлар мажмуини таклиф қилади. Булар қуйидагилардан иборат:
Концепт-лойиҳалар ишлаб чиқиш
Техник ечимлар ва сўров рўйхатларини ишлаб чиқиш
Технологик ечимларни оптималлаштиришй
Лойиҳани амалга оширишни инженерлик томондан қўллаб-қувватлаш
Industrial Systems&Solutions ишлаб чиқаришнинг барча жараёнларини автоматлаштиришни амалга оширади. Биз корхона ва ишлаб чиқаришларда юқоритехнологик корхона технологияларини бошқаришнинг автоматлашган тизимларини (КТБАТ) жорий қилиш билан шуғулланамиз. Бу ишлар алоҳида жараёнларни бошқаришнинг локал автоматлаштиришдан (корхонани бошқаришнинг автоматлашган тизимлари – КБАТ) тортиб, комплек автоматизациялаш тизимларини яратишгачани ўз ичига олади.
Биз ишлаб чиқариш самарадорлигини сезиларли жаражада оширишга имкон берувчи индивидуал юқоритехнологик ечимлар ишлаб чиқамиз. Ишлаб чиқаришни комплексавтоматлаштириш компрессор мажмуидан тортиб, омборхон комплексигача қисмларни ўз ичига олган барча участкаларни автоматлаштириш асосига қурилади.
Industrial Systems&Solutions бутун бир заводлар, маълум участка, цехлар, буюртмачи базалари учун асос ва ёрдамчи ускуналарни танлаб олиш ва етказиб беришни амалга оширади.
Инжиниринг лойиҳаларини амалга ошириш бошқарув тизимига талабларни белгилаб берувчи қатор ўзига хосликларга эга. Шундан келиб чиққан ҳолда,Industrial Systems&Solutionsлойиҳаларни бошқариш соҳасида ҳам ўз хизматларини таклиф қилади. Биз буюртмачининг истагидан келиб чиққан ҳолда, лойиҳани ҳам тўлиқ бошқариш, ҳам унинг қисмларини бошқариш учун масъулиятни ўз зиммамизга олишимиз мумкин. Биз лойиҳага алоқадор барча томонлар биргаликда ишлашлари учун иш шароитлари ярата оламиз.
ndustrial Systems&Solutions2006 йилдан бери фаолият юритиб келади.Ўтган вақт давомида биз кўплаб мураккаб ва муаммоли лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишга эришдик. Мутахассисларимиз бошчилигида барпо этилган объектлар зарур сифатларда оптимал муддатларда якунланган.
Сиз IndustrialSystems&Solutions компанияси билан ҳамкорлик қилган ҳолда биз томонимиздан таклиф этилаётган ечимларнинг ишончлилигига амин бўлишингиз мумкин. Техника ва технологияларни таклиф қилишда нафақат рентабеллик ва самарадорлик меъёрларидан, балки улардан фойдаланишнинг осон бўлиши ва лойиҳа якунланганидан кейинги хизмат кўрсатишнинг оддийлигидан келиб чиқамиз. Шунингдек, биз технологик синовлар ва ишларни назорат қилишни ўзимиз амалга оширамиз, режали ва профилактик хизмат кўрсатиш, деталларни алмаштириш, таъмирни ҳам ўзимиз бажарамиз.
Бизнинг жамоамиз турли саноат ускуналари ва тизимларига ихтисослашган тажрибали ва юқори малакали инженерлардан иборат.